Зидан "Реал"дан нега кетганини айтди
"Реал"нинг собиқ устози Зинедин Зидан жамоадан кетиш сабабини очиқлади.
"Мен ўз лавозимимни тарк этдим, чунки энди мен клубда ўзимга нисбатан керакли ишонч ва ёрдамни ҳис қилмаяпман. Бу ҳолда ўрта ёки узоқ муддатли истиқболда бирор нарса режалаштириш мумкин эмас.
Бундан ташқари, мен "Реал" каби жамоаларнинг қандай талаблар қўйишини яхши биламан. Ҳеч нарса юта олмасанг, кетишинг керак”, - деди 48 ёшли франциялик мутахассис.
Зидан ўтган ҳафта “Реал”дан кетганини эълон қилди. Ваҳоланки, унинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган эди.
Ўтган мавсум Зидан бошчилигидаги "Реал" Ла Лигада 2-ўринни эгаллаб, Чемпионлар Лигасининг 1/2 финалига қадар етиб борди.
Фикрлар