Зинченко "Манчестер Сити"даги бир йиллик голсиз сериясига барҳам берди
Аввал хабар берганимиздек кеча Англия кубогининг 3-раундида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Порт Вэйл” клубини қабул қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу куни “шаҳарликлар” ҳимоячиси Александр Зинченко ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди. Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра 23 ёшли украиналик футболчи шу тариқа “Сити” сафидаги 360 кунлик голсиз сериясига барҳам берди.
Эслатиб ўтиш лозимки, Зинченко сўнгги бор 2019 йилнинг январида гол урган эди.
Маълумот учун, Зинченко жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 14 та баҳсда майдонга тушди.
Фикрлар