Зинедин Зидан: “Реал”нинг муваффақиятли серияси меҳнат самарасидир
Ads

 

“Реал Мадрид” жамоаси утози Зинедин Зидан “Гранада”га қарши (5:0) Испания чемпионати 17-туридан кейин учрашув борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

Қайд этиш керакки, Мадрид клуби қаторасига 39-ўйинда мағлубият нима эканини билмай, азалий рақиби “Барселона” рекордини такрорлади.

“Натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Мазкур ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик ва бу майдонда акс этди. Биз рақибга эҳтиёткорлик билан ёндашган эдик, илк дақиқалардаги гол бизга ёрдам берди”, – деди Зидан.

“39 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериядан хурсандман. Лекин бу серия машаққатли меҳнат самарасидир”, – деди франциялик мутахассис.