Златан Ибрагимович фаолиятини қаерда якунлайди?

Швециялик форвард Златан Ибрагимович жорий мавсум якунида "Милан"ни тарк этиб ватанига қайтмоқчи, дея хабар бермоқда Sky Sports нашри.

Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 31-август куни якунига етади ва Златан миланликлар билан меҳнат шартномасини узайтирмоқчи эмас.

Таъкидланишича, 38 ёшли футболчи фаолиятини ватанида, ўзи 25 фоиз акцияларига эгалик қилувчи "Хаммарбю" клубида якунлаш ниятида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!