Златан Ибрагимович "Милан"да қандай шарт эвазига қолиши маълум бўлди

"Милан" техник ишлар бўйича директори Паоло Мальдини клуб форварди Златан Ибрагимовичнинг келажаги борасида ўз фикрларани билдириб ўтди.

"Ибра билан келишув олти ойга мўлжалланган, бироқ агар "Милан" Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритадиган бўлса, унда шартнома муддати узайтирилади.

Акси ҳолатда ҳам у билан музокаралар ўтказиб кўрамиз. Златаннинг ўзига ҳослиги бу учун доим ҳаммаси ошкора бўлишидир, бошқача ҳолатда у билан келишувни иложи йўқ", - дейди Мальдини.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!