Златан "Милан"да қолишини тасдиқлади
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибраҳимович жамоад кетмаслигини тасдиқлади. 38 ёшли швециялик футболчи “россонерилар” билан шартномасини 2021 йилгача узайтиради.
"Мен қолишни хоҳладим. Энди биз яхши натижаларга эришиш учун ишлашни бошлашимиз керак", - деди Златан.
Ибрагимович “Милан” сафида жорий йилнинг январида “Лос-Анджелес Гэлакси”дан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У ўтган ярим мавсум давомида А Серияда жами 18 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.
Златан фаолияти давомида «Барселона», «Интер», «Манчестер Юнайтед», «Ювентус», ПСЖ ва «Аякс» каби клубларда тўп сурган.
Фикрлар