Златаннинг дубли "Милан"га ғалаба келтирди

А Серия 1-туридан ўрин олган "Милан" - "Болонья" учрашуви якунланди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Россонерилар" юлдузи Златан 35-дақиқада жамоасининг ушбу мавсумдаги илк голини урган бўлса, унинг ўзи 51-дақиқада ҳисобдаги фарқни оширди. Шунингдек, мухлислар кутган Браим Диас ҳамда Сандро тонали ўз дебютини нишонлади.

Миланликлар иккинчи турни "Кротоне" майдонида ўтказади. Бу ўйин 27 сентябрь санасида ўтказилиши режалаштирилган.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+2'

    Анте Ребич марказда қўполлик ишлатди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий 4 вақтига дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Габбия ҳам сариқ карточка олди. Футболчилар асабларини жиловлаб олиши лозим.

  • 88'

    Тахмин ўзини оқлади: Дейкс қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

  • 87'

    Кетма-кет хавфли зарбалардан бири "Милан" дарвозаси устунига тегди. "Россонерилар" ўзига келиши зарур.

  • 86'

    Ҳозиргина ўйинга қўшилган Крунич огоҳлантирилди.

  • 86'

    Раде Крунич Беннасер ўрнига майдонга тушди.

  • 84'

    Доннарумма ўз ўрнида! Сансоненинг яқин масофадан йўллаган зарбасини италиялик кипер бу сафар ҳам зарарсизлантира олди.

  • 83'

    Берроу ўз ўрнини Виньятога бўшатиб берди.

  • 82'

    Сансоне ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

  • 80'

    Паласио ва Сориано ўрнига Сантандер ҳамда Сванберг ўйинга қўшилди.

  • 79'

    Яқин масофадан берилган кучли зарбани Доннарумма қайтарди.

  • 77'

    Тонали майдонга тушди. У Кессини алмаштирди.

  • 76'

    Суперзабра ва суперсейв! Теонинг узоқдан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 74'

    Томиясу ҳам сариқ карточка олди.

  • 72'

    "Милан" таркибида Браим Диас ҳамда Дуарте майдонга тушди. Улар Чалханўглу ва Кьер ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 71'

    Дейкс қизил карточкага яқин ўйин кўрсатяпти.

  • 68'

    Беннасер узоқ масофадан ўта ноаниқ зарба берди. Жамоалар темпни бироз пасайтиришди.

  • 66'

    Берроунинг кучли зарбаси Габбияга теккан ҳолда, майдонни тарк этди.

  • 63'

    Бирга-бир вазиятга чиқиб, дарвозабонни алдаб ўтган Златан бўш қолган дарвозага зарба йўллашда янглишди.

  • 62'

    Жарима зарбасидан тўп узатган Чалханўглунинг режасини жамоадошлари тушуна олмади. Натижада, тўп йўқотилди.

  • 59'

    Салемакерс яқин масофадан дарвозани нишонга олди. Бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатга ишора қилди.

  • 57'

    "Болонья" сафида майдонга Сансоне ва Андреас тушди. Улар Домингес ҳамда Орсолиниларнинг ўрнини тўлдирди.

  • 55'

    Златаннинг бу сафарги зарбасини дарвозабон ушлаб олишни уддалади.

  • 54'

    Кесси вазиятни кўкка совурди. У зарба беришни бироз кечиктириб юборган эди.

  • 53'

    Кетма-кет берилган 3 та зарба йўлига "россонерилар" ҳимоячилари тўғаноқ бўлишди.

  • 51'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Бошқача бўлиши мумкин эмас! Златан дарвозанинг тўққизлигини аниқ мўлжалга олди. Тўп йўналишини топган дарвозабон бу зарба олдида ожиз эди.

  • 50'

    ВАР бу вазиятда пенальти борлигини маълум қилди. Тўп олдига Златан яқинлашди.

  • 49'

    Миланликлар жарима майдони чизиғидан стандарт вазиятга эга бўлишди.

  • 47'

    Златаннинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида мезбонлар сафида ўзгариш: Кастильехо ўрнига Салемакерс майдонга тушди.

  • 46'

    Жамоалар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Чалханўглунинг жарима майдони яқинидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 42'

    Меҳмонларнинг бу сафарги ҳужумини Тео бартараф этди. Айнан унинг фаол ҳаракати туфайли "Болонья" футболчиси қулай вазиятдан мосуво бўлди.

  • 40'

    Бу сафар Кастильехо огоҳлантирилди.

  • 38'

    Ўша сценарий такрорланмоқда: олдинга интилаётган "россонерилар"ни меҳмонлар марказда майда қўполликлар билан тўхтатмоқда.

  • 36'

    Голдан руҳланган Златан яна олдинга борди. Яхши комбинация уюштирган ҳужумчига сўнгги лаҳзада ҳимоячи бироз ҳалал беришни уддалади.

  • 35'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Златан ўз ролида! "Милан"нинг мавсумдаги илк голини айнан Златан киритди. Теонинг жарима майдони марказига узатган пасини Ибра дарвозага жойлаб қўйди.

  • 32'

    Жабрланувчи майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 31'

    Кастильехога нисбатан қўпол ўйнаган Дейкс жазоланди.

  • 30'

    Михайлович шогирдларининг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси бесамар якунланди.

  • 28'

    Ҳисоб очилиши мумкин эди! Златаннинг узатмасидан сўнг очиқ дарвоза қаршисида қолган Беннасернинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 26'

    Ребичнинг айёрона узатмасидан кейин Габбия тўпга зарба берди. Лекин бироз ноаниқ.

  • 25'

    "Болонья" футболчилари бироз қўпол ўйнашни бошлади. Миланликлар тез-тез майдонда ётганига гувоҳ бўляпмиз.

  • 22'

    Домингеснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Доннарумма ушлаб олди. Айтиш жоиз, зарба анча хавфли чиққан эди.

  • 20'

    Михайлович шогирдлари майда фоллар билан рақиб ҳужумини узмоқда.

  • 18'

    Ребичга ишлатилган қўполлик учун Домингес огоҳлантирилди.

  • 16'

    Ребич ўта қулай позицияга чиқиб борди ва зарба берди. Бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтариб турган эди.

  • 14'

    Бу сафар Чалханўглунинг уринишига бироз аниқлик етишмади.

  • 12'

    Златан тўпни қабул қилиб, бир рақибини моҳирлик билан алдаб ўтди ва зарба берди. Зарба ҳам анча хавфли чиқди.

  • 9'

    Марказда Паласиога нисбатан қўполлик ишлатилди. Натижада, меҳмонларнинг ҳужуми узилиб қолди.

  • 7'

    "Россонерилар" чиройли ҳужум ташкиллаштиришди. Бироқ сўнги босқичда Чалханўглунинг марказга узатмаси ҳимоячидан ўтмади.

  • 6'

    Меҳмонлар тўпни олис масофага узатиш орқали ҳимоядан чиқмоқда. Аммо доим ҳам бу қўл келмаяпти.

  • 4'

    Пиоли шогирдлари эрта прессинг уюштирмоқда. Рақибда саросима юзага келмоқда.

  • 2'

    "Милан" ҳимоячиларининг хатосидан кейин тўпни эгаллаб олган Паласио зарба берди. Бироқ тўп рақиб футболчисиге тегиб, майдонни тарк этди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Бироздан сўнг қизиқарли кечиши кутилаётган учрашувимиз старт олади.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари! Эътиборингиз марказида бўлиш ажойиб!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!