Златаннинг голи "Милан"га ғалаба тақдим этди

Италия А Серияси 6-туридан ўрин олган "Удинезе" - "Милан" учрашуви ўз якунига етди. Унда 2:1 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб, Златан Ибрагимовичнинг узатмасидан сўнг, Франк Кесси ҳисобни очди. Бу голга мезбонлар сафида Родриго де Пауль пенальтидан берилган аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди. Бироқ "Ибра" ўз голи билан натижани жамоаси томонга ўзгартирди.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    "Ибра"нинг жарима тўпидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 90+3'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Златанга нисбатан қоида бузилди. Хавфли стандарт вазият.

  • 90+1'

    Тео катта тезликда қарши ҳужумга ўтди. Унинг жарима майдони марказига узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Майда фоллар сони бироз кўпайиб кетди. Футболчилар асабларини жиловлаб олиши лозим.

  • 86'

    Гол ўтказиб юборган "Удинезе" футболчилари олдинга ўтмоқда.

  • 83'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Златан жамоасини олдинга олиб чиқди!

    Жарима майдони марказидан чалқанча услубда зарба берган "Ибра" дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 82'

    "Россонерилар" кетма-кет ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда.

  • 79'

    Ребичнинг зарбасидан сўнг, тўп ҳимоячига тегди ва ўз кучини йўқотди.

  • 76'

    Чалҳанўглунинг узоқ масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 74'

    "Милан" футболчилари кўпроқ олдинга ўтмоқда.

  • 71'

    Далот ва Ребич майдонга тушди. Улар ўрнига Леао ҳамда Калабрия захирага олинди.

  • 68'

    Теонинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 66'

    Чалҳанўглунинг узоқ масофадан берган зарбаси жуда ноаниқ кетди.

  • 63'

    Златаннинг узатмасига Браим кеч етиб келди. Қулай вазият қўлдан кетди.

  • 61'

    Теонинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 58'

    Салемакерс ўз ўрнини Браим Диасга бўшатиб берди.

  • 56'

    Мезбонлар кипери Златанни йиқитди. Бироқ ҳужумчи офсайдда турганлиги учун ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни эълон қилди.

  • 53'

    Рақибга устунликни бериб қўяётган миланликлар тўп назоратини қўлга олиш орқали, фаолликни қайтармоқчи.

  • 51'

    Ҳисобни тенглаштирган майдон эгалари фаол ўйин кўрсатишда давом этмоқда.

  • 48'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Де Пауль ҳисобни тенглаштирди!

    Нуқтага яқинлашган Родриго дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 47'

    Романьоли ўз жарима майдони ичида рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам нуқтага ишора қилди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 43'

    Тайм сўнгини "россонерилар" фаол ўтказмоқда.

  • 40'

    Иккинчи темп билан олдинга ўтган миланликларнинг ҳужуми Златаннинг кучли зарбаси ва дарвозабоннинг сейви билан якунланди.

  • 40'

    Ибрагимовичнинг жарима тўпидан йўллаган кучли зарбаси жонли девордан қайтди.

  • 38'

    Дарвозабон қўпол хатога йўқ қўйди. Унинг бахтига, Салемакерс имкониятдан фойдалана олмади.

  • 35'

    Тўп назорати "россонерилар"га қайтди. Мезбонлар прессингда.

  • 33'

    Меҳмонларнинг навбатдаги бурчак тўпи ҳам бесамар якунланди.

  • 31'

    Жарима майдони ичига етказиб берилган тўпни миланликлар узоқлаштирди.

  • 28'

    "Удинезе" фаолликни оширмоқда. Уларга гол зарур!

  • 26'

    Тео Эрнандес воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 24'

    Родриго Бекао марказда қўполлик ишлатди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 21'

    Пиоли шогирдлари уюштираётган эрта прессинг натижасида мезбонлар ҳимоясида саросима юзага келмоқда.

  • 18'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Кесси ҳисобни очди!

    Златаннинг узатмасидан кейин, кучли зарба йўллаган Кесси дарвозани ишғол этди.

  • 17'

    Меҳмонлар бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

  • 15'

    "Россонерилар" марказда тўпни назорат қилмоқда.

  • 13'

    Тео ўз жарима майдони яқинида рақибини чалиб йиқитди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 11'

    Окаканинг узоқ масофадан берган зарбага аниқлик етишмади.

  • 9'

    Салемакерс қулай позициядан зарба йўллай олмади.

  • 6'

    Делофеунинг зарбасини ҳам Доннарумма эгаллаб олди.

  • 4'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Доннарумма ушлаб олди.

  • 3'

    "Меҳмонлар" ўйинни фаол ҳужумлар билан бошлади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Старт учун барчаси шай!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!