"Сити" зўр футболчини чемпион жамоа билан талашяпти
«Челси» жамоасида тўп сураётган ҳимоячи Мало Гюсто ёзги трансфер ойнасидан сўнг жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри таяниб хабар бермоқда.
Лондон клуби 23 ёшли француз футболчисини сотиш вариантларини кўриб чиқишга тайёр. Бунда «синилар» раҳбариятини қониқтирадиган таклиф тушиши керак. Эҳтимолий трансфер учун аниқ сумма ҳозирча ошкор этилмаган.
Гюстони қўлга киритиш учун асосий даъвогарлар сифатида «Манчестер Сити» ва «Интер» тилга олинмоқда. Хабарларга кўра, ҳар икки клуб вакиллари футболчининг агенти билан дастлабки алоқа ўрнатган.
Футболчига айниқса «Манчестер Сити» катта қизиқиш билдирмоқда. Клуб Энцо Марески бошчилигида янги таркибни шакллантиришни давом эттираётгани айтилмоқда. У Пеп Гвардиола жамоани тарк этганидан сўнг бош мураббий лавозимига асосий номзод сифатида кўрилмоқда.
«Интер» эса Гюстони Дензел Дюмфрисга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда. Оммавий ахборот воситалари голландиялик ҳимоячини мадридлик «Реал» билан боғламоқда.
Мало Гюсто «Челси»нинг ўнг қанот ҳимоясидаги асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Унинг барқарор ўйини туфайли футболчига Европанинг етакчи клублари эътибор қаратган. Энди унинг трансфери учун Италия чемпиони ва Англия Премьер-Лигасининг етакчи клубларидан бири ўртасида жиддий кураш бошланиши мумкин.

Фикрлар