Милан шаҳрида давом этаётган фигурачи учиш бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунида аёллар ўртасида медаллар тақсимоти бўлиб ўтди. 

Ўтказилган эркин дастур бўйича баҳсларда канадалик Кейтлин Осмонд энг юқори балл жамғариб, чемпионликни расмийлаштирди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Япония терма жамоаси аъзолари Вакаба Хигучи ҳамда Сатоко Мияхарага насиб этди. Қисқа дастурдан сўнг пешқадалик қилган мезбонлар етакчиси Каролин Костнер бу гал тўртинчи поғонада қолиб кетди. Эътиборлиси, Пхёнчхан Олимпиадаси чемпиони россиялик Алина Загитова эркин дастурни бажариш вақтида 3 марта йиқилиб тушди. Бу эса унинг балларига катта сайлбий таъсир ўтказди. Загитова мусобақани бешинчи поғонада якунлади.

 

Фигурали учиш, ЖЧ. Милан, Италия

Аёллар

1. Кейтлин Осмонд (Канада) – 223,23
2. Вакаба Хигучи (Япония) – 210,90
3. Сатоко Мияхара (Япония) – 210,08
4. Каролина Костнер (Италия) – 208,88
5. Алина Загитова (Россия) – 207,72

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98