
A Seriya. Markaziy uchrashuv taqdirini birgina gol hal etdi
Italiya A Seriyasi 26-turidan o‘rin olgan so‘nggi uchrashuv o‘z yakuniga etdi. Unda peshqadam "Inter" medallar uchun da’vogar "Atalanta"ni mehmon qildi. O‘yin mezbonlarning 1:0 hisobidagi g‘alabasi bilan yakunlandi.
Markaziy to‘qnashuv taqdirini hal etgan yagona gol 54-daqiqada Milan Shkrinyar tomonidan kiritildi. Jarima maydoni ichida yuzaga kelgan palapartishlikdan unumli foydalangan himoyachi darvozani ishg‘ol etdi.
Shu tariqa, "neradzurrilar" hisobidagi ochkolari sonini 62 taga etkazib olgan holda, peshqadamlikni mustahkamladi. Ikkinchi o‘rindagi "Milan" bilan oradagi farq 6 ga teng. Mehmonda imkoniyatni boy bergan "Atalanta" 49 ochko bilan 5-pog‘onani band etgan.
- 90+4'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+3'
"Чалқанча" услубда зарба берган Пашалич рақибга нисбатан қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 90+1'
Ўз жойини ташлаб олдинга чиққан Ханданович рақиб ҳужумчисидан аввалроқ тўпга етиб келди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Рафаэль Толоининг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 87'
"Аталанта" бор эътиборини ҳужумга ташламоқда.
- 85'
Пашалич қулай имкониятдан наф чиқара олмади. Унинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 83'
Пашалич ҳамда Паломино захирадан ўйинга қўшилди. Улар ўрнига Фройлер ва Жимсити майдонни тарк этди.
- 82'
Бергамоликлар катта куч билан олдинга ўтмоқда. Аммо гоҳ зарба ноаниқ чиқса, гоҳ рақиб яхши ҳаракат қиляпти.
- 80'
Жамоасининг навбатдаги ҳужумини Йоаким Мехле муваффақиятсиз зарбаси билан якунлади.
- 78'
Лаутаро ҳамда Брозович ўрнига Санчес ҳамда Гальярдини ўйинга қўшилди.
- 76'
Муриэлнинг кучли зарбасидан кейин Ханданович тўпни қайтариб юборди.
- 74'
Маттео Пессина захирага олинди. Унинг ўрнига Алексей Миранчук майдонга тушди.
- 72'
Жимситининг зарбаси ноаниқ кетди.
- 70'
Луис Муриэль Дуван Сапата ўрнига ўйинга қўшилди.
- 68'
Ҳисоб тенглашиши мумкин эди! Аммо Сапатанинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 66'
Дуван Сапата яхши дриблинг намойиш этиб, олдинга ўтди. Аммо рақиб ҳимоячилари уни тўхтатди.
- 64'
Бергамоликлар босим уюштиряпти. Аммо улардан бирор наф чиқмаяпти.
- 62'
Устунлик миланликлар томонда бўлиб турибди. Меҳмонлар уни тортиб олиш учун ҳаракат қилмоқда.
- 59'
Рақибига нисбатан қоида бузган Кристиан Ромеро огоҳлантирилди.
- 56'
"Интер"нинг бурчак тўпидан кейин ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.
- 54'
ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Мезбонлар ҳисобни очди!
Бурчак тўпидан кейин "Аталанта" жарима майдони ичида юзага келган палапартишликдан Шкриньяр унумли фойдаланиб, дарвозани ишғол этди.
- 53'
Артуро Видаль ўрнига Кристиан Эриксен майдонга тушди.
- 51'
Бастони рақибига нисбатан қоида бузди. "Аталанта" яхши станлартга эга бўлди.
- 48'
Йоаким Мехленинг жарима майдони ичига узатган тўпини Ханданович ушлаб олди.
- 46'
Руслан Малиновский ўрнига Йосип Иличич ўйинни давом эттиради.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 45+1'
Танаффус!
- 45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди
- 43'
Марсело Брозовичнинг узатмаси анча ноаниқ кетди.
- 41'
Бергамоликларнинг узоқ давом этган ҳужуми Пессинанинг қоидабузарлиги туфайли ўз якунига етди.
- 40'
Босим давом этади! Бу сафар дарвозага кириб кетаётган тўпни Брозович қайтариб юборди.
- 39'
Дуван Сапатанинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди.
- 37'
Робин Госенснинг қанотдан узатган тўпини дарвозабон эгаллаб олди.
- 35'
Ўйин майдон марказига кўчди. Курашлар марказда кечяпти.
- 33'
Ҳимояда ишончли ҳаракат қилаётган "Интер" рақибга жарима майдонини ишғол этишга имкон бермаяпти.
- 31'
"Нерадзуррилар" орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.
- 29'
Тўпни олдириб қўйган Сапата ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 27'
Лаутаро Мартинес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 25'
Аввалига Лукаку жарима майдони ичида рақибини алдай олмади, кейинчалик Лаутаронинг зарбасини ҳимоячилар дарвозага қадар ўтказмади.
- 23'
Ўйин юқори темпда давом этмоқда. Гарчи дарвозалар томон хавфли зарбалар тез-тез йўлланмасада, жарима майдони атрофида хавф юзага келяпти.
- 21'
Лаутаро Мартинес ҳамда Йоахим Мехле ўзаро тўқнашиб кетди. Ҳар икки футболчига шифокорлар ёрдам керак.
- 19'
Дуван Сапатанинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Тўп ҳатто аутга чиқиб кетди.
- 17'
Гасперини шогирдлари тўпни назорат қиляпти. "Интер" прессингда ўйнамоқда.
- 15'
Соло юриш амалга оширмоқчи бўлган Лукаку ҳимоячилар томонидан зарарсизлантирилди.
- 13'
Майдон четида туриб ҳакамга эътироз билдирган Антонио Контега сариқ карточка кўрсатилди.
- 12'
Сапатанинг зарбасидан кейин тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди.
- 10'
Робин Госенснинг узатмасига шериклари етиб бора олмади.
- 8'
Лаутаро Мартинес бирга-бир вазиятга чиқиб боришига ҳимоячилар йўл қўймади.
- 5'
Бергамоликларнинг бурчак зарбаси хавфли тус олди. Аммо мезбонлар ҳимояси тўпни узоқлаштирди.
- 3'
Дастлабки дақиқаларни меҳмонлар фаоллик билан ўтказмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди!
Fikrlar