Shomurodovga yangi xaridor chiqdi!

  • 11.08.2026 00:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркия Суперлигаси клублари, хусусан, чемпионлик ва Европа турнирлари йўлланмалари учун курашишни мақсад қилган етакчи жамоалар ўз таркибини кучайтириш мақсадида янги трансферларга эътибор қаратмоқда.

Суперлигада дебют мавсумида рақиблар дарвозасини 22 маротаба ишғол қилиб, Туркия чемпионати тўпурарига айланган Элдор Шомуродовнинг номи ҳам трансфер бозорида кўп янграяпти.

Бундан аввал, 31 ёшли ўзбек тўпурарига “Фенербаҳче” ва “Трабзонспор” жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди. Энди яна бир нуфузли манба – fotospor.com.tr сайти Шомуродовга янги даъвогар пайдо бўлганини ёзди.

- Айни пайтда “Бешиктош” раҳбарияти бир нечта юлдуз ҳужумчиларни харид қилиш устида ишламоқда. Маълум бўлишича, “Башакшеҳир” сафида тўп сураётган Элдор Шомуродов ҳам “қора бургутлар”нинг трансфер рўйхатига киритилди.

Яқинда ўз сафига Жанубий Корея, Шотландия ва Бельгияда ўйнаган кореялик О Хён Гуни қўшиб олганидан ташқари, “Бешиктош” таркибини юлдуз ҳужумчи билан кучайтиришни истамоқда. Бу борада ишлар анчадан бери олиб борилмоқда. Клуб “Башакшеҳир”да тўп сураётган Элдор Шомуродовни ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби ўзбек футболчисини дастлаб “Рома”дан ижарага олганидан сўнг, унинг трансфер ҳуқуқини доимий равишда сотиб олди. Айни пайтда маҳоратли форвард “Башакшеҳир” билан 2029 йилнинг 30 июнигача давом эталиган шартномага эга.

Истанбул клуби жуда фойдали таклиф тушмаса, ўзбекистонлик юлдузини сотмайди. Бироқ турк лигаси гранд клублари учун Шомуродовнинг мос тушадиган жиҳатлари кўп. Элдорнинг Суперлига хусусиятларини яхши билиши катта устунлик ҳисобланади.

Маълумлотларга қараганда, баланд бўйли, жисмонан бақувват ушбу ҳужумчига бошқа жамоалар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ “Башакшеҳир” бу масалада анча хотиржам позицияда.

Агар клуб истаган миқдордаги маблағни олса, Шомуродовнинг кетишига рухсат берилади. Шундан сўнг “Башакшеҳир” унинг ўрнига бошқа ҳужумчи харид қилиши мумкин, - деб ёзди fotospor.com.tr сайти журналисти Тамер Айери.

Мундиалдаги энг ёш ўзбек футболчиси Европа клубига ўтди

“Башакшеҳир” хўжайини Шомуродов трансфери бўйича муносабат билдирди

Суперклуб: Бизга Шомуродовни беринг! Ўрнига бошқа тўпурар юборамиз

Шунчаки даҳшат! Ҳусановнинг янги маоши маълум қилинди

Яхши бор, Ҳусанов! “Сити” Абдуқодирни кузатиб қўйди!

Ҳусанов синган оёқ билан майдонга тушганини тан олди

 

 

 

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!