22 ёшли Мбаппе ажойиб натижа қайд этмоқда

ПСЖ ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе "ЖЧ-2022" саралаши доирасида Финляндияга қарши ўйинда иштирок этди. 

Ушбу баҳс 22 ёшли футболчи учун профессинаол фаолиятидаги 300-ўйин бўлди. Мазкур учрашувда Мбаппе биттадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Француз ҳозиргача жами 190 та гол уриб, 93 та голли узатма амалга оширган.  

Қайд этиш жоиз, Килиан амалдаги клуби ПСЖ билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Унинг қишда "Реал"га ўтиши борасида хабарлар тарқалмоқда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар