40 ёшли Ибрагимович: Ўзимни ёш ҳис қиляпман

"Милан" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович куни кеча 40 ёшга тўлди.

Айтиш керакки, швециялик футболчи шу ёшида ҳам юқори даражада ўйин кўрсатган ҳолда, жамоаси билан Италия чемпионлиги учун курашни давом эттирмоқда.

“Мен 40 ёшдаман, аммо ўзимни ҳали ёш ҳис қиляпман. Яна бир йил ўтди. Энди мен майдонга қайтишни сабрсизлик билан кутяпман ", - деди футболчи «Le Iene» телекўрсатувида.

Қайси клуб А Серия чемпиони бўлади деган саволга Ибрагимовичнинг жавоби қизиқ бўлиб чиқди: "Златан ўйнайдиган клуб".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)