Аллегри: Мен “Ювентус”га зиён келтирдим

“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Рома” устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Мен 1:0 ҳисоби ёқади. Бу зўр натижа. Биз яна бир “қуруқ” ўйин ўтказдик. “Рома” техник жиҳатдан кучли жамоа, уларнинг ўйини сифатли ва учрашув бошида бизни қийнаб қўйишди. Кйин биз ажойиб гол уриб, ўйинимизни кучайтириб бордик.

Бу муҳим ғалаба, мусобақа жадвалида олдинга ташланган қадам ва мавсумдаги ривожланиш белгиси. Биз керак пайтда ўйин темпини пасайтира бошлаймиз, лекин шунга яраша зарур паллада тезликни оширишни ҳам билиш керак. Ёлғон гапирмайман, мавсум бошида ўз қарорларим билан “Ювентус”га зиён келтирган пайтларим ҳам бўлди. Мен айрим ўйинчиларнинг имкониятларини чуқурроқ ўрганишим керак эди, энди эса мақсадга жуда яқинмиз, - деди Массимилиано Аллегри.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар