Ана холос! Роналду ва Месси янги мавсумни бир жамоада бошлаши мумкин

AS нашри мухбири Хавьер Маталланаснинг сўзларига кўра, "Барселона" президенти Жоан Лапорта жамоада Роналду – Месси жуфтлигини яратмоқчи.

Юқоридаги манбага кўра, каталонияликлар президенти ва унинг ёрдамчилари аллақачон 36 ёшли португалиялик футболчининг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборган. Таъкидлаш керакки, "Ювентус"га Массимилиано Аллегри қайтгач, Роналдунинг жамоадаги тақдири сўроқ остида бўлиб турибди.

Лапорта Роналду учун "кекса синьора"га Антуан Гризманн, Сержи Роберто ёки Филиппе Коутиньони беришга тайёр. Ушбу футболчиларнинг “Барса”даги тақдири сўроқ остида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2009-2018 йилларда “Барселона”нинг асосий рақиби ҳисобланган “Реал” сафида ўйнаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар