“Барселона” жуда арзон футболчини олади

“Барселона” ёзги трансферлар вақтида ўзи истаган бир футболчини қўлга киритишга улгурмади. Каталонияликлар Туркиянинг “Кайсериспор” жамоаси ярим ҳимоячиси Эмре Демирни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Бироқ, шартнома шартларининг айрим жиҳатларини келишишнинг имкони бўлмагани учун бу иш амалга ошмай қолди.

Шунга қарамай, каталонияликлар яқин ҳафталар ичида 17 ёшли плеймейкернинг трансферини ижобий ҳал қилишга киришди. Агар томонлар бир тўхтамга келса, Эмре Демир мавсум охирига қадар “Кайсериспор” учун ўйнайверади ва ёзда “Барселона”га кўчиб ўтади.

Эмре Демирнинг турк жамоаси билан келишуви 2023 йилнинг ярмигача давом этади ва унинг трансфери 1 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу ярим ҳимоячи ёш бўлса-да, анча кучли ҳисобланган Туркия Суперлигасида 26 та учрашувда қатнашиб, биттадан гол ва голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!