"Барселона" юлдузи Лионель Мессининг клуб билан амалдаги шартномаси якунланишига 2 кун қолди. Бу катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

"Marca" нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар Месси билан янги келишувга эришган. Бу ҳақда 30 июнь кунига қадар эълон қилиниши кутилмоқда. Сабаби, ўша куни аргентиналик футболчи эркин агентга айланади ва истаган клуб сафига текинга ўтиб кетиши мумкин.

Жамоа президенти Жоан Лапорта янги шартномани ўзининг туғилган куни - 29 июнда эълон қилишни режалаштирган. Лекин агарда "Барселона" 34 ёшли футболчи билан битим узайтирилганини маълум қилишга улгурмаса, бу каталониялик томошабинларга катта руҳий босим беради.

Лионель Месси жорий мавсум "кўк-анорранглилар" сафида 47 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 38 гол ва 14 ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. У ҳозир Аргентина миллий терма жамоаси сафида "Копа Америка" турнирида иштирок этмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар