"Манчестер Сити" клуби яқин кунлар ичида жароҳатидан фориғ бўлиши кутилаётган "Барселона" юлдузи Ансу Фатига қизиқиш билдиряпти. Бу ҳақда "Si.com" нашри хабар бермоқда. 

"Шаҳарликлар" аллақачон ёш футболчининг агенти билан боғланиб, эҳтимолий трансферни муҳокама қилган.

18 ёшли иқтидор эгасининг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Айни вақтда "Барса" раҳбарияти унинг шартномасини янгилаш устида иш олиб бормоқда.  

Таъкидлаш жоиз, Фати ўтган мавсумнинг ноябрь ойидан буён жароҳати сабабли ўйинларда иштирок эта олмаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)