"Бавария"дан кетишни режалаштираётган футболчига "Рома" оғиз солмоқда

"Бавария" ярим ҳимоячиси Корентин Толиссо фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар берди. 

"Рома" 27 ёшли футболчи трансферига қизиқмоқда. Толиссонинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилда якунига етади. 

Аввалроқ, Испаниянинг бир қатор клублари франциялик плеймейкер учун кураш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Эслатиб ўтамиз, у бу мавсум "Бавария" сафида 13 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 3 та самарали узатма амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!