Бахтиёр Ашурматов Жиззахдаги дуранг ҳақида нима деди?

Coca Cola  Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- Бугун жуда жанговар ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам шиддатли ўйин кўрсатди. Дуранг натижа ҳеч кимни қониқтирмагани аниқ. Рақибимиз Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашмоқда. Биз эса ўтган йилги натижамизни янада яхшилаш учун ҳаракат қиляпмиз. Учрашув якунланиши арафасида Иван Йосович имкониятдан фойдалана олганида бугун уч очко эгасига айланишимиз мумкин эди. Лекин дуранг адолатли натижа бўлди, деб ўйлайман. Улуғбек Бақоев жанговар ўйин намойиш этишни яхши кўради. “Сўғдиёна”нинг бугунги натижаларида унинг ҳиссаси катта. Жиззахликларга кейинги баҳсларда омад тилаб қоламан.

“Сўғдиёна” стандарт вазиятлардан самарали ўйнашини билган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Бизнинг дарвозамиз олдидаги хавфли вазиятлар ҳам айнан стандарт вазиятлардан кейин содир бўлди. Рақибларда бўйдор футболчилар кўплиги боис, иккинчи бўлимда Акбаров ва Мелиевларни майдонга туширдим. Ўйинга муносиб тайёргарлик кўрганимиз учун Жиззахдан бир очко билан қайтдик.

Ўтган йили 5-ўринни эгаллагандик. Бу йил яхшироқ натижа қайд этишни мақсад қилгандик. Шу боис, ҳозир эгаллаб турган ўрнимиз бизни ҳам, раҳбарият ва мухлисларимизни ҳам қониқтирмаслиги турган гап. Турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилашимиз учун қолган баҳсларда ҳам бугунгидек жанговар ўйин кўрсатишимиз керак.

Кейинги турларда Ўзбекистонни кучли жамоалари кутиб турибди. Биринчи ва иккинчи ўриндаги жамоалардан тўрт очко олдик. Демак, қолган ўйинларда ҳам ғалаба қозонса бўлади.

Ҳакамларга эътирозим йўқ. Тўғри ўйин давомида бироз эҳтиросга берилган бўлишимиз мумкин. Аммо ВАРнинг борлиги эътирозларга ўрин қолдирмади.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
16/10/2021 22:49
Quqon yahshi uynadi. Qarshidaki uyin kup taraflama kuchlarizni yana bir bor kursatib beradi

Минбар

Барча блоглар