"Боруссия" Дортмунд бош мураббийсиз қолди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Эдин Терзич ўз лавозимидан кетди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Аммо Терзич клубни тарк этмади. У жамоанинг техник директори лавозимини эгаллади. Дортмундликлар тез орада "Боруссия" Мюнхенгладбахни бошқарган Марко Роузни бош мураббий сифатида эълон қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Терзич бошчилигидаги "Боруссия" якунланган мавсум Бундеслигада 3-ўринни қўлга киритди ва Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга бўлди.

Терзич фаолияти давомида “Бешиктош” ва “Вест Хэм” клубларида ҳам ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!