Бу футболчи Мбаппенинг йўқлигини билдирмайди

“Пари Сен-Жермен” мутасаддилари Килиан Мбаппенинг ўрнини босишга қодир ҳужумчи қидириш ишларини бошлаб юборди. ПСЖга таклиф этилиши мумкин бўлган тўпурарлар рўйхатига “Фиорентина” ҳужумчиси Душан Влахович ҳам киритилди.

ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппе ўрнини биринчи навбатда, Эрлинг Холанд эгаллашини истаяпти. Бироқ, трансферларга масъул бўлган клуб спорт директори Леонардо норвегиялик ҳужумчининг қимматлиги ва унга харидорлар кўплигини инобатга олиб, арзонроқ турадиган Душан Влахович номзодини маъқуллаяпти.

Влахович ўтган мавсумда А Серияда 37 та учрашувда 21 та гол урганидан кейин чемпионатнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлди. 21 ёшли ҳужумчи 2018 йилдан бери “Фиорентина” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Тўпурарлик қобилиятини намоён қилаётган Влаховичга “Манчестер Сити”, “Арсенал” ва “Ювентус” ҳам қизиқиш билдиряпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар