Бу вундеркинд кўп гол урмоқда

Ёш истеъдодларни топишда катта тажрибага эга “Боруссия” скаутлари клуб раҳбариятига “Вест Бромвич” ёшлар жамоасида порлаётган Рейес Клирини олишни тавсия қилмоқда.

17 ёшли ҳужумчи ёшлар жамоасида бешта учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини саккиз маротаба аниқ нишонга олганидан кейин унинг харидорлари кўпайиб кетди.

Дортмундликлар ёш тўпурарни қўлга киритиш учун Англия клубига 20 миллион евро тўлаши керак бўлади. Рейес Клирига “Боруссия”дан ташқари “Хоффенхайм” клуби ҳам оғиз солмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!