Бугун Рим дербиси: Шомуродовда Рейнага гол уриш тажрибаси бор. Моуриньо ундан фойдаланадими?

Италия футболининг энг кескин ва муросасиз учрашувлардан бири пойтахт клублари – Лацио” ва “Рома” ўртасидаги Рим дербиси ҳисобланади. Қарийб 100 йилдан бери давом этаётган бу кураш жамоаларнинг мусобақа жадвалидаги ўрнидан қатъи назар ҳар доим муҳим аҳамият касб этиб келади ва мухлису мутахассислар диққат марказида туради.

Жорий мавсумдаги илк дерби А Сериянинг олтинчи турига тўғри келмоқда. Бу галги тўқнашувга “Лацио” мезбонлик қилади. Лекин ўйин “Рома” учун ҳам уй стадиони ҳисобланган машҳур “Олимпико” аренасида бўлади.

Бу дербида нафақат буюк тарихга эга икки жамоа, балки уларни бошқараётган замонамизнинг энг кучли мураббийлари – Маурицио Сарри ва Жозе Моуриньо ҳам ўзаро тўқнашади.

sarri-mourinho-1810-che-manunited-epa

Ҳар икки жамоанинг жорий мавсумда ўз олдига қўйган мақсадларида фарқ катта. “Рома” хўжайинлари жамоани яна грандлар қаторига қайтармоқчи. Шу боис, уни бошқаришга Жозе Моуриньо таклиф этилди. Клуб трансферга пул аямаяпти. “Бўрилар”да таркибга футболчи танлашда камчилик йўл. Ҳатто кучли футболчилар кўплигидан Моуриньо ҳаммага ҳам жой топиб беролмаяпти.

“Рома” бу мавсумда Чемпионлар лигасига йўлланма олиши ва Конференциялар лигасида бош совринни қўлга киритишни мақсад қилган. Ҳозирча, натижа ҳам чакки эмас. “Рома” А Серия ва Европа миқёсида саккизта учрашувдан еттитасида зафар қучди.  Моуриньо шогирдлари чемпионатда тўртта ғалаба ва битта мағлубият билан тўртинчи ўринда бормоқда.

“Лацио” узоғи билан Европа лигаси йўлланмаси учун курашади. Улар мавсумни кетма-кет иккита ғалаба билан бошлаганига қарамай, қаторисига тўртта учрашувдан бери зафар қуча олмаяпти. “Бургутлар” дастлабки икки турда “Эмполи”ни 3:1, “Специя”ни 6:1 ҳисобида енгиб, кейин “Милан” ютқазди, “Кальяри” ва “Торино” билан очко бўлишди. Бу кўрсаткичлар эвазига жамоа еттинчи ўринда турибди. Европа лигаси гуруҳ босқичида Сарри шогирдлари Туркияда “Галатасарой”га мағлуб бўлди.

Жамоалар Рим дербисида ўзаро 176 маротаба тўқнаш келган. Сезиларли устунлик “бўрилар” томонида. “Рома” ҳамшаҳарларини жами 66 маротаба мағлуб этган. Яна 63 та учрашувда кучлар тенг келган. “Бургутлар” 47 маротаба рақибдан устидан зафар қучган. Тўплар нисбати 219:174. “Рома” фойдасига.

“Лацио”нинг асосий қуроли – Чиро Иммобиле ҳисобланади. Моҳир ҳужумчи бешта учрашувда олтита гол урди ва Криштиану Роналду ҳамда Ромелу Лукаку Англияга кетганидан кейин тўпурар баҳсида яққол пешқадамга айланиб олди. Шунингдек, ҳимоячи Элсеид Хюсай, Франческо Ачерби,  ярим ҳимоячилар Луис Альберто,  Сергей Милинкович-Савич ҳам жамоа етакчиларидан. Дарвозани жаҳон чемпиони Пепе Рейна қўриқлайди.

Шу ўринда, Элдор Шомуродов машҳур дарвозабонни доғда қолдира олганини таъкидлаш лозим. Ўтган мавсумда “Женоа” ҳужумчиси бўлган ҳамюртимиз Римдаги баҳсда мезбонлар дарвозасини ишғол қилганди.

Zrf5z8crbPK12xe8kXAQy4KgFsw1Qp_normal

Бўлажак учрашувда Жозе Моуриньо Элдорнинг Рейнага гол уриш тажрибасидан фойдаланиши мумкин. Чунки Италия нашрларининг ёзишича, Тэмми Абрахам дербини ўтказиб юбориш эҳтимоли йўқ эмас экан. Римликлар таркибида жароҳатидан қутилмаган ҳимоячилар Леонардо Спинаццола  ва Матиас Вина аниқ ўйнамайди. Жамоа сардори ва етакчиси Лоренцо Пеллегрини қихил карточка сабаб, бўлажак беллашувни ўтказиб юборади. Апелляция берган Моуриньо унинг қизил карточкасини бекор қилдира олмади.  Айтилганидек, англиялик ҳужумчининг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида. Балки бу хабар рақибни чалғитиш учун чиқарилгандир. Бунақасини Моуриньодан кетиш мумкин.

Нима бўлган тақдирда ҳам, бу галги учрашув ҳам Элдор Шомуродовга ўзини кўрсатиш учун яна бир яхши имконият. Фақат мистер Моуриньо легионеримизга етарли вақт берса бўлди...

1629438352_shoma

“Лацио” – “Рома” учрашуви 26 сентябрь куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

“Рома”нинг "қаноти қайрилди" ёхуд жамоа лагерида нима гап?

“Рома” Европа Чемпионлар лигасида... Шомуродовнинг орзуси ушаладими?

“Спартак” собиқ бош директори “соққа қилиш” учун Ўруновдан фойдаланган экан!

Моуриньога бутсамни отиб юбордим!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugbek Nevajno
26/09/2021 11:44
Бугун Шомуродов,Абдухоликов,Сардор Рашидов клублари уйнайди анонслари Uzbekistan Legioners телеграм каналида бор силкалариям жойланган кимга кизу болса..
Sattorov Xayriddin
25/09/2021 22:35
Kowke eldorni kursak