Лондоннинг "Челси" клуби раҳбарияти "Боруссия Дортмунд"дан норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холандни сотиб олиш учун бирданига учта ўйинчи билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда Football.London хабар бермоқда.

Манбанинг хабар беришича, "аристократлар" Тьемуэ Бакайоко, Хаким Зиеш ва Тэмми Абрахамни сотувга қўймоқчи. Бакайоко ва Зиешга "Милан" харидор бўлмоқда.

Холанд "Боруссия" таркибида 2020 йилнинг январидан бери ўйнаб келмоқда. У дебют мавсумидаёқ ўзининг тўпурарлик қобилиятини кўрсата бошлади ва қисқа вақт ичида жамоанинг асосий юлдузига айланди.

Холанд Бундеслиганинг сўнгги мавсумида 28та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 27та гол ёздириб қўйди. Унинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 110 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар