"Челси"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиеш қишки трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга қараганда, 28 ёшли марокашлик футболчига "Милан" жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Аристократлар” ва “россонерилар” ўзаро дўстона муносабатлардаги клублар ҳисобланади. Шу сабаблик лондонликлар Зиешни “Милан”га кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага беришга тайёр.

Ҳаким Зиеш жорий мавсум "Челси" сафида жами 18 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамд 4 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×