Даврон Файзиев: Маурисио АПЛчи. Зидан француз. Яхши рокировка

МЮ ва ПСЖда мураббий ўзгариши кутилмоқда. Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев бу ҳақда "Телеграм" каналида пост қолдирди:

"Манчестер Юнайтед"га Зидан келади, дейилди. Кейин айтилдики, хотини рози бўлмаганмиш. Зиданнинг уйидаги гапниям билади булар. Ҳозир бошқа вариант чиқмоқда. Почеттинони Манчестерга, Зиданни эса ПСЖга юбориш. Ёмонмас, ёмонмас. Маурисио АПЛчи. Зидан француз. Яхши рокировка.

Юлдузлар билан ишлай олишини Зинедин Мадридда исботлаган. Индамай эшитарди Роналду ҳам. Қабул қилади Месси ҳам. Умуман, Зидан Париж шаҳри учун афсона. Шу шаҳарда у икки марта калла қўйиб (яхши маънода) Францияга тарихда биринчи бор жаҳон чемпионлигини тақдим этган. Бу томонда ҳаммаси идеал.

Манчестердачи? Почеттино шубҳасиз тизим яратувчи мураббий. Фақатгина юлдузлар масаласида муаммоча бор. Бошида Лео уни сал тушунмай қолди. Қараши эсингиздадир. Роналду характер масаласида қолишмайди. Бошқа саволлар йўқ. Топ коуч, ўзига яраша.

Дарвоқе, бу тайинловлар амалга ошса, иккала мураббий Лео ва Рон билан ишлаган омадли инсонларга айланади.

Булар ҳали факт эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!