Депай қийин дамда

"Барcелона" ҳужумчиси Мемфис Депайнинг маоши пасайди. Goal.com тарқатган хабарга қараганда, каталонияликлар айни дамда Депайга дастлаб келишилган 7 миллион евро тўлашга қодир эмас.

Юқоридаги манбага кўра, “кўк-анор ранглилар” Депайга йилига 5 миллион евро таклиф қилган. Айтиш керакки, бу келишилган маошнинг 30 фоизга пасайишини англатади. Аммо Мемфис клубга қийин пайтларда ёрдам бермоқчи ва шу сабабли ҳеч қандай муаммосиз ушбу шартга рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Мемфис Депай "Барселона"га эркин агент сифатида текинга келиб қўшилган эди.

Депай бундан аввал "Лион" сафида 4,5 мавсум ҳаракат қилди. У бунгача “Манчестер Юнайтед” ва ПСВ клубларида ҳам ўйнаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар