Диего Коста Машарипов билан бир жамоада ўйнаши мумкин эди

"Атлетико Минейро" ҳужумчиси Диего Коста Саудия Арабистони клубидан тушган таклифни рад этди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, бразилиялик футболчини "Ал-Насср" ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган. Риёдликлар Костага 2 йиллик шартнома таклиф қилган. Бироқ форвард пул учун Бразилия клубини тарк этишни хоҳламаган. 

Эслатиб ўтамиз, "Ал-Насср" сафида легионеримиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×