Достон Ёқубов жаҳон чемпионатида 2 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритди!

Тошкентда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоамиз илк медалини қўлга киритди. -67 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз Достон Ёқубов кун қаҳрамони бўлди.

Даст кўтариш машқида Ёқубов 144 кг билан кумуш медални қўлга киритди. Силтаб кўтариш машқида эса ҳамюртимиз колумбиялик Франсиско Москера билан олтин медал учун кураш олиб бориб, якунда икки кураш бўйича ғалабани тантана қилди. Бу терма жамоамиз учун ўз юртимизда ўтаётган жаҳон чемпионатида илк медаллар бўлди. Ушбу вазн тоифасида Адҳамжон Эргашев силтаб кўтариш машқида ҳам медаллар учун курашда муросасиз баҳс олиб борди. Бироқ якунда ундан омад юз ўгирди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ, -67 кг:
1. Достон Ёқубов (Ўзбекистон) – 324 кг (144+180)
2. Франсиско Москера (Колумбия) – 316 кг (137+179)
3. Зулфат Гараев (Россия) – 315 кг (146+169)

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бундай ажойиб муваффақият билан Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси, Достон Ёқубов ва унинг яқинларини қутлаб, кейинги кун дастурларида иштирок этадиган вакилларимизга ҳам омад тилаб қолади.

Манба: Olympic.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар