Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? - Футболчиларга қўйилган баллар (Фото)

"Рома" Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида "Заря" билан куч синашди. Украина жамоасига қарши кечган баҳс Италияда бўлиб ўтди.

Римликлар беллашувда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб, майдон эгалари сафида Карлес Перес 15-дақиқада ҳисобни очди. Кейин Дзаньоло 33-дақиқада фарқни иккитага оширди. Абрахам эса 46 ва 75-дақиқада дарвозани ишғол қилиб, дублга эришди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 70-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Romatube.it учрашувда ҳаракат қилган футболчиларнинг ўйинларини баҳолади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси 6 баллга лойиқ кўрилди.

Жозе Моуриньо жамоасида қандай футболчилар ва инсонлар борлиги ҳақида гапирди

photo_2021-11-26_16-10-15

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар