Эронда Ўзбекистондан мағлубиятга кескин муносабат билдирилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Эрон миллий терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйинда ҳисоб 10-дақиқада очилди: Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов рақиб ҳимоячиси хатосидан унумли фойдаланиб, жарима майдони ичидан аниқ зарба йўллади.

Эрон 49-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди — стандарт вазиятдан кейин тўп Владимир Назаров қўриқлаётган дарвозадан жой олди. 

Аммо орадан кўп вақт ўтмай, Беҳруз Каримовнинг рақиб жарима майдончаси ичига юриши пенальти белгиланиши билан якунланди. Эронликдар дарвозабони футболчимизнинг юзига уриб юборди. 

58-дақиқада Шомуродов ана шу пенальтини аниқ амалга ошириб, яна Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди.

Ўйиндаги тўхталишлар учун қўшиб берилган учинчи қўшимча дақиқада майдонга захирадан тушган Ҳусайн Норчаев рақамлар фарқини оширди ва учрашувга якуний нуқта қўйди.

Эроннинг футболга ихтисослашган Persian Soccer сайти Ўзбекистон — Эрон ўртоқлик учрашувидан кейин меҳмонлар ўйинини қаттиқ танқид қилди. 

Нашр ҳисоботида учрашув якунлари шундай баҳо берилган:

- Ўйин якунланди: Ўзбекистон — Эрон — 3:1. Эрон яна бир бор жуда ёмон ўйин намойиш этди. Амир Ғаленоий Ўзбекистондан учинчи марта кетма-кет мағлубиятга учради ва етти ўйиндан буён бу рақибни юта олмаяпти. 

Ғаленоий келгунга қадар Эрон терма жамоаси 12 учрашувда Ўзбекистонга фақат бир марта ютқазган эди, — дея таъкидланади ушбу мақолада.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Эрон 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин илк учрашувларини ўтказди. Шимолий Америкадаги мундиалда форслар мағлубиятга учрамаган бўлса-да, плей-оффга чиқа олмаганди. Улар Янги Зеландия (2:2), Бельгия (0:0) ва Миср (1:1) терма жамоаларига қарши баҳсларда дуранг ўйнаган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жуда мураккаб гуруҳга тушиб, Колумбия, Португалия ва Конго Демократик Республикаси футболчиларига имкониятни бой берган эди. 

"Манчестер Сити" Ҳусановнинг яширин сифатини топди

Ҳусановнинг "Челси"га трансфери ўзбек клубини банкротликдан қутқариши айтилди

“Манчестер Сити” Шомуродовнинг голига муносабат билдирди

Шок хабар: Тўртта машҳур клуб Ҳусановни олиш бўйича иш бошлади!

Шомуродов кўп терма жамоалар қилолмаган ишни уддалади

Сенсация: Каннаваро Ўзбекистонга янги юлдуз топиб берди!

Ҳусановнинг дўсти “Сити”дан пул учун кетганини тан олди

Ўзбекистон – Эрон ўйинига башорат: Ким ютади?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!