Гол ва ассист муаллифига айланган Шомуродов энг юқори баллга лойиқ кўрилди! (фото)

Италия А Серияси 12-туридан ўрин олган "Венеция" - "Рома" учрашувида мезбонлар камбэк амалга оширди. 1:2 ҳисобида ортда бораётган венецияликлар қисқа вақт ичида 2 бор дарвозани ишғол этди.

"Бўрилар" киритган голларда бевосита иштирок этган Шомуродов ўз ҳисобига гол ва ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Статистика билан шуғулланувчи "WhoScored.com" сайти мазкур ўйин учун футболчиларга қўйилган балларни тақдим этди.

83-дақиқа ҳаракат қилган легионеримиз 8.4 баллга лойиқ кўрилди. Бу майдонда ҳаракат қилган футболчилар ичида энг яхшиси ҳисобланади.

image_2021-11-07_18-26-12

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
07/11/2021 20:55
Қойил Элдор. Офарен. Элдорни жойи асосийда. Мана натижаси. Жозе маур аут...
Davron Kamolov
07/11/2021 19:57
Gollar davomli bo’lsin
Anvar Abduazizov
07/11/2021 18:47
Ofarin ikki jamoa ichida eng yuqori bal faqat o‘zining jamosida emas