Гризманн Гвардиолага қўнғироқ қилди

“Барселона” ҳужумчиси Антуан Гризманн “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиолага алоқага чиқди.

Манбаларнинг маълумот беришича, франциялик ҳужумчи “шаҳарликлар” устози билан трансфер масаласини муҳокама қилган.

Маълумки, “Барселона” юқори маош оладиган футболчиларнинг бир қисми билан хайрлашмоқчи. Клубдан кетиши керак бўлганлар орасида Антуан Гризманн ҳам бор.

“Манчестер Сити” эса асосий нишони Ҳарри Кейнни қўлга кирита олмаяпти. “Тоттенхэм” бу ҳужумчи учун таклиф этилган 100 миллион фунтни қабул қилмади.

Хосеп Гвардиола жамоани тарк этиб, “Барселона”га ўтиб кетган Серхио Агуэро ўрнига каталонияликлар сафидан Антуан Гризманни олишга қарши эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)