Икарди айбини кечириши учун рафиқасига бор бойлигини берди

Бир вақтлар Мауро Икарди ҳамкасби ва дўсти Макси Лопеснинг рафиқаси Ванда Нарани ўзига оғдириб олганди. Бунинг оқибатида Лионель Месси Икардини терма жамоага яқинлаштирмай қўйди. Ҳозир ҳар икки ҳужумчи ПСЖ шарафини ҳимоя қилаётган бўлса-да, муносабатлардаги ҳамон совуқлик сақланиб турибди.

Шу билан бирга, Икардининг ҳаёти ҳам тинч эмас. Макси Лопесга вафо қилмаган Ванда Нара Маурони ҳам тарк этмоқчи. Турмушини сақлаб қолиш мақсадида Мауро Икарди бор мулкини Ванда номига ўтказиб берди.

Аргентиналик ҳужумчи ўзининг ҳозирги мулки, шартномаларидан ташқари келажакда тузиладиган келишувларигача Ванда Нарага расмийлаштириб берди. Шавқатсиз гўзал футболчининг бор мулкига 2050 йилгача эгалик қилади.

Ванда Наранинг ажрим беришига сабаб қилиб Икарди унга хиёнат қилгани айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shahzod_andmi
15/11/2021 10:03
Xotin quli ikardi

Минбар

Барча блоглар