Иньеста "Реал"нинг унга бўлган қизиқиши ҳақида айтиб ўтди

“Барселона” собиқ ярим ҳимоячиси, хозирда эса “Виссел Кобе” клубида тўп тепаётган Андрес Иньеста, фаолияти давомида “Реал Мадрид” клуби томонидан билдирилган қизиқиш ҳақида айтиб ўтди.

- Биласизми, фаолиятим давомида бир неча бор “қироллик клуби” томонидан қизиқиш бўлган. Бироқ у ерда ўйнашни хоҳламаганим сабабли, музокаралар ҳам олиб бормаганман.

Мен “Барса”да 10 дақиқа тўп тепишни, бошқа жамоада икки бўлим ўйнашдан кўра устун деб билганман.

Японияга кўчиб ўтишим ҳақида шуни айта оламанки, менда жуда кўп таклифлар бўлган. Бироқ, “Виссел Кобе” лойиҳаси мени қизиқтириб қўйди, - дея Иньестанинг сўзларидан иқтибос келтиради The Sun нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!