Испаниялик мутахассис Жиззах футбол федерацияси фаолияти билан танишди

Бугун, 15 май куни Испания футбол федерацияси техник директори Хосе Мигел Зунига Кико ва Ўзбекистон футбол ассосиацияси юристи З.Холиқов Жиззах шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Меҳмонларни вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи И.Тожибоев, вилоят футбол федерацияси 1-вице президенти А.Мусулмонов, Жиззах шаҳар хокимининг инвестиция ва туризм соҳасини ривожлантириш бўйича ўринбосари Ш.Ибрагимов кутиб олди.

Ташриф давомида меҳмон вилоятда футболга яратилган шарт-шароитлар, вилоят футбол федерацияси, "Сўғдиёна" ПФК фаолияти, спорт мактаблар ва футбол мактаб-интернати фаолияти билан танишди. Шунингдек, вилоятдаги мавжуд спорт муассасалари раҳбарлари, футбол мактаб интернат мураббийлари ва тарбияланувчилари билан учрашув ва маҳорат сабоқлари ўтказди.

Учрашув давомида меҳмон мураббийлар ва спортчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Испания ва Европанинг ўзига таниш футбол федерациялари фаолияти тўғрисида, селекция ва жамоаларни шакллантириш, техник-тактик тайёргарлик, футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида гапирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!