ITKF Карате-до. Тошкент Осиё чемпионатига мезбонлик қилади (видео)

Яқин кунларда Тошкент яна бир нуфузли спорт мусобақасига мезбонлик қилади. Гап шундаки, Каратенинг ITKF тури бўйича иккинчи Осиё чемпионати пойтахтимизда ўтказилади.

Ўзбекистон ITKF Карате-до федерацияси раҳбари Шуҳрат Қўшмуратовнинг таъкидлашича, Осиё чемпионатига Ўзбекистон чемпионати ва кубоги орқали муносиб номзодлар саралаб олинган ҳамда вакилларимиз қитъа биринчилигида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилади.

Турнир 20-21 ноябрь кунлари "Универсал" спорт саройида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар