ЖЧ. Ўзбекистонни мағлуб этган Эрон чорак финалда ким билан ўйнайди?

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Кескин курашлар остида кечган баҳсда вакилларимиз 8:9 ҳисобида имкониятни бой берди. Турнирнинг энг ёш жамоаларидан бири бўлган "оқ бўрилар" ўз тарихида илк бор Эрон термасига 8 та гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ бизнинг дарвозани 9 бор ишғол этган форслар чорак финалга йўл олди.

Энди уларга ярим финал остонасида қўшнимиз Қозоғистон рақиблик қилади. Қозоғистон нимчорак финалда Таиланд устидан 7:0 ҳисобида зафар қучганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
24/09/2021 21:35
Мен қўшниларимиз Қозоғистонга муҳлислик қиламан. Правакатциячи эронликларга эмас, Қоозоқларга муҳлислик қилиб ғалабасини тилаб қоламан.
Baxil Alihuja
24/09/2021 21:47
Йигитлар хар томонлама яхши уйнашди! Бу жамоани келажаги бор! Навбатдаги Осиё чемпионатида жамоамиз Чемпион булишига ишончим комил!!!