Куман қидирган ўйинчисини топди

Рональд Куман жамоаси кейинги пайтда кўп гол ўтказмоқда. Шу боис, клуб мутасаддилари жамоа ҳимоя чизиғини кучайтира оладиган футболчиларни қидирмоқда.

Қолаверса, каталонияликлар ёши ўтиб қолган тажрибали ўйинчилар ўрнига ёшларни олиб келиб, жамоани яшартириш сиёсатини давом эттиради.

Айни пайтда “Барселона” скаутлари “Тоттенхэм” ва Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Кристиан Ромеронинг ўйинларини синчковлик билан кузатмоқда. Каталонияликлар бу трансферни ёзда амалга оширмоқчи.

Айтиш жоизки, “Барселона” 23 ёшли футболчини ўтган йили “Аталанта”дан сотиб ололмаганди. Шундан сўнг, Ромеро “Тоттенхэм” билан беш йиллик шартнома имзолади.

Энди аргентиналик футболчини олиш учун каталонияликлар камида 50 миллион евро харажат қилишига тўғри келади. “Барселона” бу футболчи яқин келажакда Жерар Пикенинг ўрнини босишидан умидвор.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)