Кутилмаган хабар. Конте Сульшернинг курсисига кўз тикмоқда!

“Манчестер Юнайтед”нинг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи турида “Янг Бойз”га имкониятни бой бергани бош мураббий Уле-Гуннар Сульшерга қимматга тушиши мумкин.

Кўпчилик мутахассислар ёзда катта харажат қилган клуб хўжайинлари “Манчестер Юнайтед”дан анча заиф бўлган жамоалардан учралган мағлубиятни ҳазм қила олмаслиги мумкинлигини таъкидламоқда.

Ўтган мавсумда “Интер”ни Италия чемпионига айлантирган Антонио Конте “Манчестер Юнайтед”ни бошқаришга тайёрлиги айтилмоқда. Италиялик мутахассис МЮдаги молиявий салоҳият билан барча катта турнирларда бош соврин учун курашиш имконияти борлигини таъкидламоқда.

Конте Англия премьер-лигасида ишлаш тажрибасига эга. У ўз вақтида “Челси”ни бошқарган. Яқинда бу мутахассис “Тоттенхэм” ва “Арсенал” таклифларини қабул қилмади. Унинг совринлар учун курашадиган қудратли жамоа билан ишлаш истаги бор.   

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
16/09/2021 18:29
Undan Ko‘ra Zidanni olib kelish kerak Bizga Zidan kerak