Легионеримиз: Бу зўр жамоа экан!

10 июль куни Россия Миллий футбол лигасининг янги мавсуми старт олади. Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари янги мавсумда “Нефтехимик” ва “Балтика” жамоаларига мухлислик қилади. Чунки нижнекамскликлар сафида Вагиз Галиулин сардорлик қилса, Виталий Денисов Калининград шаҳри жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Айтиш жоизки, ҳар икки клуб олдига юқори мақсадлар қўйилган. “Нефтехимик” ҳам, “Балтика” ҳам Премьер-лигага чиқиш учун курашиши кутилмоқда.

66-мавсумини ўтказаётган “Балтика” янги мавсумга Москвада тайёргарлик кўрди. Москва ҳамюртимиз Виталий Денисов учун бегона эмас. Машҳур ҳимоячимиз фаолиятининг энг ёрқин лаҳзаларини Москва клублари сафида ўтказган. Хусусан, ЦСКА таркибида икки марта Россия кубоги ва бир бор УЕФА кубоги соҳиби бўлган.

image-1269-1545678506-620x620

“Локомотив” билан Россия чемпионати олтин ва бронза медаллари ва икки бор мамлакат кубогини қўлга киритган.

Виталий Денисов “Балтика”га келгунича Россиянинг ЦСКА, “Локомотив”, “Спартак Нижний Новгород”, “Крилья Советов”, “Рубин”, “Ротор” ва “Томь”, Украинанинг “Днепр” каби жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасида жами 72 та учрашув ўтказиб, битта гол ҳам урган.

Ўтган мавсумдан сўнг, “Балтика”ни ўн нафар футболчи тарк этган эди. Уларнинг ўрнини олтита янги ўйинчи тўлдирди. Шулар қаторида “Томь” сардори бўлган Виталий Денисов ҳам эркин агент сифатида Калининградга келди.  Денисов ушбу жамоа билан "1+1" кўринишидаги шартномани имзолади.

33333

“Балтика” Москвадаги ўқув-машғулот йиғини давомида тўртта назорат учрашувини ўтказиб, шулардан учтасида зафар қучди. Виталий Денисовнинг назорат баҳсларидаги ҳаракати мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. Ҳамюртимиз “Балтика” ўйин услубига тез мослашди ва ҳимоя чизиғини сезиларли даражада кучайтирди.

Ўзбекистонлик легионер маҳорат кўрсатган ўйинларда калининградликлар “Спартак-2”ни 4:0, “Ротор”ни 2:1, “Торпедо”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Битта ўйинда премьер-лига вакили “Уфа”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Виталий Денисовга ҳам янги жамоаси ҳар томондан маъқул келди.

- Калининград жамоаси менда зўр  таассурот уйғотди. Ҳатто ўқув-машғулот йиғини, чемпионатга тайёргарлик жараёни ҳам юқори савияда ташкил этилган. Ўйинчиларнинг интизомига қаттиқ эътибор бериляпти. Олдимиздаги вазифа максимум натижаларни қайд этиш, - деди Виталий Денисов.

“Балтика” ўзбекистонлик футболчилар учун трамплин вазифасини ўтаган жамоа ҳисобланади. Ўз вақтида, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг зўр тўпурари ҳисобланган Максим Шацких 1998-1999 йилларда Калининград жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, 19 та учрашувда бешта гол урганидан кейин Киевнинг “Динамо”сига ўтиб кетган эди.

Шунингдек, Россия чемпиони бўлган Андрей Фёдоров ҳам 1999 йилда калининградликлар сафида 14 та ўйинда иштирок этган ва айнан шу жамоадан ўзининг юлдузли онлари ўтган “Рубин”га йўл олган.

3

Россияда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар орасида энг кўп совриндор бўлган Виталий Денисовнинг янги жамоаси биринчи тур учрашувини 10 июль куни сафарда “Факел”га қарши ўтказади.

“Женоа” Шомуродовга Украинадан рақобатчи олиб келмоқда!

Остон Ўрунов Европа жамоаси таклифини рад этди!

Бир нокаутчи ўч олиш учун Баҳодир Жалоловни “пойлаб” юрибди!

Расман! Россия клуби чемпион футболчимизни олди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар