"Ливерпуль" футболчисининг хизматларини "Барселона"га таклиф қилишди

“Ливерпуль” ҳужумчиси Дивок Ориги тез орада жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Catalunya Radio хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, 26 ёшли бельгиялик футболчининг агенти мижозининг хизматларини “Барселона”га таклиф қилган. Аммо ҳозирча, бу борада “кўк-анор ранглилар”нинг позицияси қандай экани номаълум.

Ориги жорий мавсум мерсисайдликлар сафида 4 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!