“Манчестер Юнайтед”га янги етакчи керак

“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар даврида “Бавария” етакчиларидан бири Леон Горецкани харид қилишни режалаштирмоқда.

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячисининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси келаси йили якунланади. Янги битим масаласида томонлар бир тўхтамга келганича йўқ.

Манчестерликлар 26 ёшли футболчини “Бавария” билан шартномани янгиламасликка ундамоқда ва юқори маошли келишув таклиф қилишини билдиряпти.

Уле-Гуннар Сульшер Горецкани жамоадан кетиб қолиш эҳтимоли катта бўлган Поль Погбага муносиб ўринбосар бўлишига ишонмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!