МДҲ ўйинларида боксчи қизларимиз 11 та медални қўлга киритди

  • 5 сентябрь, 2021, 19:26
  • 1
  • Бокс

Россиянинг Қозон шаҳри МДҲ ўйинларига мезбонлик қилмоқда. Табиийки, мазкур турнирда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этаяпти.

Бугун, бокс бўйича финал жанглари ўтказилмоқда ва унда бир нечта ҳамюртларимиз ҳам ушбу мусобақа чемпионлиги учун рингга кўтарилди.

Жумладан, 46 кг вазнли Гулсевар Ғаниева финалда россиялик Лия Патлайни мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, -63 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ситора Баходирова Россия вакиласи Кристина Галныкикнани, -70 кг вазнли Ойша Тоирова финалда қозоғистонлик Сейдиш Бакытни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритиш баробарида турнир чемпионига айланди.

-48 кг вазнли Робияхон Бахтиёрова қозоғистонлик Анита Адишевага,  -50 кг вазндаги вакиламиз Шахина Неъматова  россиялик Рената Мингалиевага, -57 кгдаги юртдошимиз Раъно Муратбаева ҳам россиялик Карина Коробовага -60 кгда Мухлиса Тохирова Қозоғистон вакиласи Улжан Сарсенбекка, -66 кг вазнли Санобар Бозорбоева ҳам мезбонлар вакиласи Дарья Пановага, -80 кг вазнли Олтиной Сотимбоева россиялик София Охотниковага  имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан чекланди.

Шунингдек,  -52 кгда Узукжамол Юнусова, -54 кгда Гулдана Тилеубергенова бронза медалини қўлга киритди.

Ўғил болалар ўртасидаги финал жанглари давом этмоқда.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
05/09/2021 23:24
Кўз тегмасин қизлар бокси ҳам яҳши одимламоқда. Омад.