“Металлург” ўз таркибига Суперлигадан икки нафар янги ўйинчини қўшиб олди

Кеча ўз уйида янги мавсум тайёргарлигини бошлаган Бекободнинг “Металлург” жамоаси таркибини икки нафар янги футболчи билан тўлдирди. Улардан бири дарвозабон Акмал Ортиқов бўлса, иккинчиси ҳимоячи Фарҳод Бекмуродовдир. Ҳар иккала футболчили билан расман шартнома имзоланди.

Тажрибали дарвозабон Акмал Ортиқов ўтган мавсумни Суперлига дебютанти “Турон” жамоасида ўтказиб, мухлисларда илиқ таассурот қолдирганди. Акмал Ортиқов кучлилар сафида 2012 йилги мавсумдан фаолият юритиб келаяпти. У турли йилларда “Навбаҳор”, “Олмалиқ” (АГМК), “Андижон”, “Турон” жамоалари таркибида фаолият юритди. Асосий таркибда 53 учрашувда майдонга тушди. 5 марта огоҳлантирилган.

Фарҳод Бекмуродов эса бекободликлар сафига “Қўқон 1912” жамоасидан келиб қўшилди. Фарҳод Суперлиганинг тажрибали ярим ҳимоячиларидан бири саналади. У фаолияти давомида “Андижон”, “Локомотив” ҳамда “Қўқон 1912” жамоалари таркибида 88 та учрашувда майдонга тушган. Рақиблар дарвозасига 4 та гол киритган. 25 марта огоҳлантирилган. 

"Металлург" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!