"Милан": Бу футболчи сотилмайди

"Милан" португалиялик ҳужумчиси Рафаэль Леау билан янги шартнома имзоламоқчи, дея ёзмоқда "CalcioMercato" нашри.

Манбанинг маълум қилишича, "россонерилар" футболчига 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги битим тайёрламоқда. Шу сабабли, Леау борасидаги таклифлар кўриб чиқилмайди. 

Жорий мавсум 22 ёшли форвард "Милан" сафида 13та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган ва 2та голга ассистентлик қилган. Унинг клуб билан амалдаги келишуви 2024 йил ёзида якунига етади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!