Мората "Челси"да яна 10 йил ўйнашга тайёр ва у Лондонни яхши кўради

Хабарингиз бор “Челси” клуби форварди Альваро Мората бундан аввалроқ Лондон шаҳри унга ёқмаслиги ҳақида айтган эди. Бироқ, испаниялик футболчи кейинчалик ушбу сўзларини оқлашга ҳаракат қилди.

“Мен фаолиятимни якунлаганимдан сўнг Лондонда яшашни истамайман. Лекин, айни дамда мен хотиним билан ушбу шаҳарда жуда ҳам бахтлимиз ва ҳаётдан завқ оляпмиз.

Вақтлар ўтиб, фарзандларим мактабга борадиган пайтда балким ватанимга қайтарман. Бу нормал ҳолат. Мен киндик қони тўкилган жойда яшаш керак деб ҳисоблайман. Агар “Челси” менга 5 йиллик шартнома таклиф қилса, уни имзолашга тайёрман. Агар 10 йиллик шартнома таклиф қилса ҳам мен уни имзоласам керак”, - дейди Мората.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси аъзоси “аристократлар” таркибига ўтган ёзги трансферлар даврида Мадриднинг “Реал” клубидан кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!