Моуриньо: Менга шу футболчиларни олиб беринг, дунёдаги барча совринларни ютаман!

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо қандай муваффақиятга эришиш ва дунёдаги барча совринларга эга чиқиш мумкинлигини билишини айтди. Бунинг учун португалиялик мураббийнинг таркиби ҳам тайёр экан.

- Мен бошқараётган жамоага Лионель Месси, Криштиану Роналду, Дидье Дрогба, Фрэнк Лэмпард, Жон Терри, Серхио Рамос, Жером Боатенг, Дани Алвес, Мануэль Нойер, Лука Модрич ва Андреас Иньестани олиб беринг ва мен чемпионатдан тортиб, Чемпионлар лигасигача бўлган дунёдаги мавжуд барча совринларни ютаман. Охирида ФИФА версияси бўйича йилнинг энг яхши мураббийи ҳам бўламан, - деди Жозе Моуриньо.

Мураббийнинг бу фикрини ўқиган айрим собиқ шогирлари португалиялик мутахассиснинг чақириғини қабул қилганини билдирди.

- Босс, мен тайёрман, - деб ёзди Жон Терри.

- Қани олға, чорлоқни қабул қилдим, - деди Дилье Дрогба.

Ҳозир эса, Жозе Моуриньо қўл остидаги футболчилар билан “Рома”ни Чемпионлар лигасига олиб чиқиши ва Конференциялар лигасида ғолиб чиқиши керак.

 Мағлубиятдан сўнг Моуриньо “Рома”ни ларзага солди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!